Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: «Блогер иши» алоҳида назоратда

Бош прокуратура: «Блогер иши» алоҳида назоратда

Фото: Xabar.uz

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида «2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти» мавзусида брифинг бўлиб ўгани ҳақида хабар бергандик.

Тадбир тафсилотига келсак, аввало блогер Азиз Ашурбоевга оид саволга берилган жавобга тўхталиш керакдай. Маълумки, куни кеча cолиқ органлари томонидан блогер А. Ашурбоевнинг телефони ҳамда унинг «Инстаграм» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси олиб қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев мазкур масала юзасидан фикр билдириб, ушбу ҳолат Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олинганлиги, бугунги кунда Департамент томонидан давлат идоралари ходимларининг блогер А.Ашурбоевга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув тайинланганлигини айтди. Бундан ташқари Бош прокуратура Ўзбекистон блогерларини доимо қўллаб-қувватлаши ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини ҳам маълум қилади.

Бу бошқа гап!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг