Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Бугундан видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин

Бугундан видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Ушбу тартибни 2020 йил 1 январгача узайтириш лойиҳаси мавжуд, аммо ҳали у шунчаки лойиҳа холос, расмий ҳужжат эмас. Агар мабодо ЙПХ ходими сизга: «бу тартиб 2020 йил 1 январдан кучга киради, ҳужжатларни кўрсатишга мажбурсиз», — деса, Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига ҳеч қандай ўзгариш киритилмаганини, шу сабабли ЙПХ ходимининг талаби ноқонуний эканини тушунтиринг. Кучда турган қарорга бўйсунишга ҳамма мажбур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг