Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буниси ўтиб тушди: фермер учун ер муҳимми ёки тупроқ?

Буниси ўтиб тушди: фермер учун ер муҳимми ёки тупроқ?

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ғалати воқеа юз берди. «С.Х.» фермер хўжалигининг ерларида олиб борилган назорат вақтида, 877-дала контурида жами 0,10 га ер майдонидан юк машиналарда тупроқ ташиб кетилаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбаридан тушунтириш сўралганда, бу ер баландлиги учун суғориш чоғида ноқулайлик келтириб чиқаргани сабаб қилиб кўрсатади. Аммо Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари мутахассислар ёрдамида олиб борган текширишда, мазкур ер майдони ҳеч қандай баланд эмаслиги маълум бўлди.

Айтишингиз мумкин: «Хўш, нима бўлибди, тупроқ камми, бу билан кимга қандай зарар етади?»

Мутахассисларнинг фикрича, ернинг устки қатлами унумдор қатлам ҳисобланади. Унинг қириб олиниши яқин йилларда ўша ерда экин ҳосили яхши бўлмаслигини  англатади.

Шу сабабдан, шундай ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тегишли модаси билан жавобгарлик масаласи кўрсатилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича айни шу қонун доирасида жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

А.Холмуратов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг