Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гўшт ва гўшт маҳсулотларида яроқлилик муддати кўрсатилиши керакми?

Гўшт ва гўшт маҳсулотларида яроқлилик муддати кўрсатилиши керакми?

Фото: «Rednews.uz»

«Озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати кўрсатилган бўлиши шартлиги ҳақида эшитганман. Лекин айрим ҳолатларда гўшт ёки гўшт маҳсулотларида бундай маълумотларни тополмайман. Сотувчидан сўрасангиз, «Бугун келган, олаверинг суриштирмай», дейди. Шу тўғрими?»

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига асосан, ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) ўзи реализация қилаётган маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳақида истеъмолчига ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

Ишлаб чиқарилган санаси ҳамда яроқлилик муддати кўрсатилмаган озиқ-овқатларни реализация қилиш қатъиян ман этилади. Бунга йўл қўйган сотувчи эса жавобгар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг