Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

Ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Хива шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. пора олаётганида ушланди, дейилади Хоразм вилояти ИИБ расмий сайтида.

Фуқаро А.З. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси қурилиши учун 1 000 кв.м. ер участкаси ажратилишида ёрдам бергани учун 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётгани тўғрисида ҳоким ўринбосари устидан шикоят қилган. 2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими  ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, О.Ш. 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида, жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг