Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилгани ҳақида хабар бергандик.

Жумладан, полковник Тошпўлатов Азиз Анварович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, полковник Қодиров Дониёр Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига, полковник Тошхўжаев Дониёр Бахтиярович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, республикамизнинг учта вилоятида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўзгарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг