Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ласетти» ўғрисининг «саргузашти» узоққа бормади

«Ласетти» ўғрисининг «саргузашти» узоққа бормади

13-март куни соат 22.50 да ички ишлар органларига 37 ёшли Аъзамжон Ш. дан хабар келиб тушди. Унга кўра, номаълум шахс унинг Чилонзор тумани Фарход кўчасида қолдирилган «Ласетти» русумли автомобилини олиб қочган. Жабрланувчининг сўзига қараганда, машина калити автомобиль ичида қолдирилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учтепа тумани ППХ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, соат 23.10 да қидирувга эълон қилинган автомобиль ва гумонланувчи Учтепа тумани 12-кварталда топилганлар. Ҳайдовчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсинмасдан, ҳаракатни давом эттириб яширинишга уринган. Аммо, шунга қарамасдан машина тўхтатилиб, гумонланувчи – Тошкент вилоятида яшовчи 33 ёшли Бауржан Ю. қўлга олинди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) асосида жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Машинангизни қаровсиз, калитини эса унинг ичида қолдирманг. Имкон қадар автомобилингизни қўриқланадиган тураргоҳда қолдиринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг