Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб ўқувчиси босқинчилик қилди ва бир аёлни пичоқлади

Мактаб ўқувчиси босқинчилик қилди ва бир аёлни пичоқлади

Фото: «РБК»

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 22 декабрь куни Дархон МФЙда яшовчи, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси С.А. юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, фуқаро Н.А. (аёл)нинг уйига бостириб кирган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ўқувчи аёлнинг курак қисмига пичоқ уриб, унга жароҳат етказиб, 294.000 сўм пули ва ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.

Натижада Н.А. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг