Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маъмурий судлар 21 500 нафардан зиёд шахсни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Маъмурий судлар 21 500 нафардан зиёд шахсни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Фото: «Gazeta.uz»

2018 йилнинг беш ойи мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 8 500 дан ортиқ иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 100 дан зиёд фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.

Шунингдек, ҳисобот даврида маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган ҳуқубузарликлар бўйича 184 600 дан ортиқ нафар шахсга нисбатан 150 300 дан зиёд иш кўриб чиқилди. Жумладан 127 900 дан ортиқ нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

Хусусан, маъмурий судлар томонидан транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 27 100 дан ортиқ нафар шахсга нисбатан 26 800 дан зиёд иш кўриб тамомланган. Шундан 2 800 дан ортиқ шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 21 500 дан зиёд шахс эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Азиз Обидов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг