Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийлик босқинчи ушланди

Навоийлик босқинчи ушланди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Ғ.К. маст ҳолда «Катта Мачит» МФЙда яшовчи С.Э.нинг уйига бостириб кириб, уни белкурак билан уриб жароҳат етказиб, уйидан 4 400 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Натижада С.Э. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Ғ.К. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг