Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Нексия-3»ни автосалондан чиқаришга 800 доллар «шапка» сўрашди

«Нексия-3»ни автосалондан чиқаришга 800 доллар «шапка» сўрашди

Фото: «autonavigator.ru»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га «Нексия-3» автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Б.га нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг