Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасига босқинчилик уюштирилди

Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасига босқинчилик уюштирилди

2019 йил 22 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи Н.Х. юзини эгнидаги кийими билан беркитиб, пичоқ ва темир қувур билан қуролланган ҳолда «Прогресс газ сервис» МЧЖга қарашли автомашиналарга газ ёқилғисини қуйиш шохобчасига босқинчилик уюштиради.

У оператор хонасига бостириб кириб, шу шаҳобча операторлари Н.Р. ва М.С.ларни танасининг турли жойларига темир қувур билан уриб жароҳат етказган.

Сўнг М.С.ни пичоқ билан қўрқитиб кассадан 505000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинаётган вақтида шу ҳудудда тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг