Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 5,5 йилга «кесилди»

Қўқон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 5,5 йилга «кесилди»

Қўқон шаҳар ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари А. Н.га нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди.

Манбага кўра, собиқ амалдор Жиноят кодексининг 168-модда 3- қисми «а, в» бандлари (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» бандида (пора беришга қасд қилиш) кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, беш йўл-у олти ой муддатга озодлик маҳрум қилинди.

Ҳокимнинг собиқ биринчи ўринбосарининг жиноий шериги ҳам қайд этилган моддалар билан айбдор деб топилган ва унга беш йил-у уч ой озодлик маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Манбамизнинг алоҳида таъкид этишича, суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган. Судланувчиларнинг шикояти асосида уларга оид жиноят иши айни пайтда Фарғона вилоят судида апеллация тартибида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойи ўрталарида Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Н.  Жиноят устида қўлга олинганди.  У Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан жиноий тил бириктириб, бир тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларда унинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 000 АҚШ доллари талаб қилган. Ва хамрр учидан патир  тариқасида талаб қилган пулдан 10 минг долларини олаётган пайтда тегишли органларнинг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг