Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда олтин тош ўғрилари ушланди

Самарқандда олтин тош ўғрилари ушланди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 23 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-сонли Гидрометаллургия заводининг «Маъдан майдалаш» участкасининг уч нафар ишчиси жиноий тил бириктириб, умумий қиймати 6961035 сўмлик  таркибида 20,67 гр. олтин моддаси бўлган 386 кг. маъданли тошларни ўғирлаб чиқиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг