Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Умар» компанияси раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилган

Самарқандда «Умар» компанияси раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилган

«Умар» қурилиш компанияси томонидан қурилган кўп қаватли уй.

Фото: «Дарё»

Самарқандда қурувчилик фаолияти билан таниқли бўлган «Умар» қурилиш компанияси раҳбари, йирик тадбиркор Умар Ражабов, унинг ўғли, «Умар» компаниясига қарашли яна икки қурилиш фирмаси раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар берди «Дарё».

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят прокуратураси эҳтиёт чора сифатида уларни қамоққа олган.

«Умар» қурилиш компаниясининг уйлари атрофидаги можаролар икки йилдан бери давом этаётган эди. Ушбу компания қурган уйларнинг бузилиши ҳақидаги гап-сўзлардан саросимага тушган буюртмачилар, яъни уйга пул тўлаган одамларнинг айримлари берган пулларини қайтаришни талаб қила бошлаган. Ана шундай шикоят хатлари асосида вилоят прокуратураси «Умар»га қарши Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3, 4-бандларида кўзда тутилган катта миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда айблаб жиноий иш очди ва компания раҳбарлари қамоққа олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ҳозирча расмий маълумот бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг