Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелида фирибгар ака ўз синглисининг имзосини қалбакилаштириб, уйини сотиб юборди

Сергелида фирибгар ака ўз синглисининг имзосини қалбакилаштириб, уйини сотиб юборди

Фото: «Google.com»

Сергелида фирибгар ака ўз синглисининг имзосини қалбакилаштириб, уйини сотиб юборгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил январь ойида Сергели 2-даҳада яшовчи 46 ёшли С.Р. синглиси, Сергели 3-даҳада яшовчи 34 ёшли А.Р.нинг уйини ўзининг номига хадя тарзида расмийлаштириш учун синглисининг имзосини қалбакилаштирган. Шундан сўнг ўзининг номига расмийлаштирган хонадонни 33 000 АҚШ доллари эвазига С.П.га сотиб юборган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида А.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг