Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Словакия тарихида биринчи бор: журналистнинг ҳаётига қасд қилишди

Словакия тарихида биринчи бор: журналистнинг ҳаётига қасд қилишди

Словакиялик журналист Ян Кучак.

Фото: «Bagnet»

Ян Кучак ва унинг ҳамроҳи — қизнинг жасади Трнава шаҳри яқинидаги Велка Мача аҳоли масканидаги уйдан топилди. Бу ҳақда «DW» хабар берган.

Полиция маълумотида уларнинг ўқ отиш қуроли ёрдамида ўлдирилгани айтилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 27 ёшли журналист йигитнинг ўлими бевосита унинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини гумон қилмоқда.

Марҳум журналист солиқ тизимидаги фирибгарликлар бўйича суриштирувлари билан анча танилиб қолганди. У мамлакатдаги ҳукмрон социал-демократик партия, ҳатто жиноий тўдалар билан алоқадор тадбиркор-қоидабузарларни фош қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг