Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пора билан ушланган ҳоким ҳибсга олинди

Пора билан ушланган ҳоким ҳибсга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Туробжон Жўраев ва унинг қўл остидаги бир гуруҳ ходимларнинг жиноятлари фош этилди. Ҳоким мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жиноий ҳаракатларни амалга оширган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган лавҳада хабар берилди.

«У ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, маҳаллийчиликка йўл қўйган, таъмагирлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштирган. Тергов давомида Жўраев ҳеч нимани рад этмади», — дейилади хабарда.

Ушбу жиноятларнинг иштирокчилари сифатида, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақулов ҳам ҳибсга олинган.

Ҳокимиятда кўп квартирали уйларни қуришга рухсат бериш ва тадбиркорларга турар жой объектлар қурилиши учун ер майдонларини ажратишда катта миқдорда пора олиш тизими йўлга қўйилган.

Айбланувчилар эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг