Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд раисига пора беришга уринган қўшни давлат фуқароси қўлга олинди

Суд раисига пора беришга уринган қўшни давлат фуқароси қўлга олинди

Фото: «iz.ru»

Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Б.Нажибуллоҳ яқиндагина судланганди. Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди ҳукмига кўра, у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми (контрабанда) билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида жарима жазосига ҳукм қилинган эди. Суд жазо тайинлар экан, инсонпарварлик тамойилини етарлича кўрсатганди аслида. Яъники, ҳукм чиқариш жараёнида ЖКнинг 57-моддаси қўлланган, бу судланувчига қонунда белгиланганган энг кам жазодан ҳам камроқ чора кўрилганини англатади.

Б.Нажибуллоҳ буни англаб етдими-етмадими — билмадикку-я, кўнгли бунданам енгилроғини хоҳлагани аниқ. Ҳукмга кўра, унинг «Samsung Galaxy S8+» русумли уяли алоқа телефонини йўқ қилиш ҳамда ўзини Ўзбекистон Республикасидан депортация қилинишиям қайд этилганди. Бироқ у буни истамади, нима қилиб бўлса ҳам Ўзбекистонда қолиш чорасини излади. Ва ҳукмнинг «депортация қилиш» қисмини ўзгартириб бериш эвазига пора  беришдек «чора» топди гўё...

2019 йил 13 май куни тегишли органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Б.Нажибуллоҳ жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси К.Назаровга хизмат хонасида 500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қанийди, ҳамма судьялар К.Назаровга ўхшаса...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг