Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судда «масалани ҳал» қилиб бермоқчи бўлган шахс жиноят устида ушланди

Судда «масалани ҳал» қилиб бермоқчи бўлган шахс жиноят устида ушланди

Фуқаролик судида 1300 АҚШ доллари эвазига никоҳни бекор қилиш масаласини ҳал қилмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Айтилишича, «ҳожатбарор» суд ходимларидан эмас. У танишларини «ишга солиб» масалани ҳал этишга ваъда бериб, келинишлаётган пулни олаётганда қўлга олинган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Самарқанд туманида юз берган ва Департамент ходимлари томонидан фош этилган воқелик юзасидан фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг