Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суд раиси устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда...

Суд раиси устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда...

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Манбасдор Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 206-моддасида (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланаётир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика Олий суди матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда алоҳида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг шу йил 20 май куни бўлиб ўтган мажлисида Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимнома маъқулланган.

Алоҳида таъкидлаш шарт: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги қонуни 63-моддасига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг