Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 69,2 тонна пахта толаси талон-торож бўлди

Сурхондарёда 69,2 тонна пахта толаси талон-торож бўлди

Фото: «Uza.uz»

Далаларимизда етиштирилган пахта ҳосили ҳудудий пахта тозалаш корхоналарида дастлабки ишловдан ўтказилиб, тола той ҳолатига келтирилади. Улар минтақавий пахта терминалларида сақланиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортга етказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг хабар беришича, инспекция мутахассислари томонидан «Сурхондарё минтақавий пахта терминали» МЧЖда сақланаётган ва турли йилларда ишлаб чиқарилган тола тойлари қайта ўлчовдан ўтказилди. Жамиятнинг маҳсулот қабул қилиш сектори омборчиси А.Х жавобгарлигидаги мазкур тола тойлари ўлчанганда бир қатор камчиликлар аниқланди.

Жумладан, 2007-2013 йиллар ҳосилидан қолдиқ бўлиб келаётган тойлардан «Жарқўрғон пахта тозалаш» АЖнинг 55,9 тонна 334,8 миллион сўмлик ва «Шўрчи пахта тозалаш» АЖнинг 13,3 тонна 226,6 миллион сўмлик жами 69,2 тонна 561,4 миллион сўмлик пахта толаси камомадига йўл қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Инспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатлар тергов ҳаракатлари олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг