Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабаси ёзги таътил вақтида ўз уйида босқинчилик қурбони бўлди

ТАТУ талабаси ёзги таътил вақтида ўз уйида босқинчилик қурбони бўлди

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультети иккинчи босқич талабаси Шаробиддинов Асилбек Озодмирза ўғли 28 июнь куни тунгги соат 3:45ларда номаълум икки фуқаро томонидан ўз хонодонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилган. Натижада Асилбек воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.

Айни вақтда Сирдарё вилояти Гулистон туман ИИБ томонидан қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарофиддинов Асилбек Озодмирза ўғли 1997 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, 2017 йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент aхборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультетининг «Компьютер инжиринги»  йўналиши 1-босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Шарофиддинов Асилбек шу факультетда ўқиши давомида ўзини ижобий томондан кўрсата олган, курсдошлари орасида ҳурмат қозонган, фанларни яхши баҳоларга ўзлаштириб келган. Шу билан бирга, мобиль иловалар яратиш, веб-дизайнерлик, компьютер графикаси каби тўгаракларда қатнашиб келган. Шунингдек, у яқин кунларда IELTS сертификатини олиш учун синов имтиҳонига тайёргарлик кўриб келаётган эди.

Тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти марҳум Асилбек Шаробиддинов оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради, дейилади университет хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг