Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида яна бир адлия бўлими иш бошлади

Тошкент вилоятида яна бир адлия бўлими иш бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорларига мувофиқ, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари шакллантирилган бўлиб, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ҳам биринчилар қаторида Адлия бўлими ташкил қилинди ва ходимлар тайинланиб, меҳнат фаолиятини бошлади.

Адлия бўлимининг асосий вазифаларидан бири ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар беришдан иборат.

Шунингдек, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўртачирчиқ туман Адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг