Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 9 кунда 19 мингга яқин қарздор аниқланди

Тошкентда 9 кунда 19 мингга яқин қарздор аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбир ўтказди.

2019 йилнинг 30 январидан бошланган тадбирнинг 9-кунида жами бўлиб ундирилган жарималар миқдори 5 млрд. 603 млн. 065 минг 115 сўмни ташкил этди. Жарималар жами 18 700 нафар қоидабузардан ундирилди.

Таҳлилларга кўра, пойтахтлик ҳайдовчилар иштирокида бошқа вилоятларда содир этилган ҳуқуқбузарликлари сони 9 513 та бўлиб, бунинг учун 2 миллиард 754 миллион 47 минг 219 сўм жарима ундирилди.

Бюронинг Тошкент шаҳар иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича пойтахтнинг 20 та марказий кўчасида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 9 кунда 7 367 нафар қоидабузардан 2 миллиард 508 миллион 940 минг 726 сўм жарима ундирилган.

Олиб борилган тарғибот тадбирларида 3 342 нафар қоидабузар аниқланиб, улардан 949 миллион 239 минг 593 сўм жарима ундирилган.

Рейд давомида 53 та автотранспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган. Булар орасида Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 14 та автотранспорт воситаси ҳам бор.

Мажбурий ижро бюроси йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатида келиб чиққан ҳуқуқбузарликлар учун вақтида тўланмаган жарималар энди шу тартибда мажбурий ундирилишини, акс ҳолда автотранспорт воситаси жарима майдончасига олиб кетилишини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг