Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бола ўғриси ушланди 

Тошкентда бола ўғриси ушланди 

Фото: «163gorod.ru»

10 июнь, якшанба куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 2 ёшли Зиёдуллаев Сарварбекнинг йўқолгани тўғрисидаги хабар ва гумон қилинаётган аёл фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Миллий гвардия матбуот хизмати «Дарё» нашрига боланинг топилгани тўғрисида хабар берган.

Миллий гвардиянинг тезкор гуруҳи қидирув эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, аниқроғи 22:30 да йўқолган бола топилди ва ота-онасининг бағрига қайтарилди.

Болани Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ўғирлагани аниқланди. Айбдор Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг