Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда дорихонага ўғирликка тушган шахслар ушланди

Тошкентда дорихонага ўғирликка тушган шахслар ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

16 сентябрь кунидан 17 сентябрга ўтар тунда тахминан соат 3.00 да, 24 ёшли Данил И. ва 27 ёшли Павел Ю. Мирзо-Улуғбек туманида дорихона эшигининг қулфини бузиб, ичкарига кирган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улар нархлари 6.400.000 сўм ва 4.000.000 сўм бўлган иккита «Av Tech» процессорларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишга урунишган. Аммо улар тез орада ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг