Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Ҳуқуқий ахборот»  сайли ўтказилди

Тошкентда «Ҳуқуқий ахборот»  сайли ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

2019 йил 4 май куни Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Бандлик бош бошқармаси, Маданият бошқармаси, Сергели туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сергели туманида «Ҳуқуқий ахборот»  сайли ўтказилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда уларга кўмаклашиш, енгиллик яратиш, шунингдек ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш каби кўплаб хайрли мақсадларни кўзлаб ташкил этилган мазкур сайил давомида қатор тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, «Ҳуқуқий ахборот»  сайлида фуқароларга нотариус, адвокат, ФҲДЁ бўлими, ДХМ мутахассислари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

Меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Бунда Бандлик бош бошқармаси ва туманлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Тошкент шаҳри ва Сергели тумани бўйича 40дан зиёд корхоналар қатнашиб, улар томонидан ишсиз фуқароларнинг иш билан таъминланишига амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, имтиёзли кредитлар асосида бериладиган замонавий тикув машиналаридан намуналар кўрсатилди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, сайилда имконияти чекланган шахсларнинг ўз меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур ярмарка Адлия вазирлигининг «Биз биргамиз!»  ижтимоий лойиҳасининг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад – соғлом бўла туриб ишсизликдан ёки етарли шароит яратиб берилмаганлигидан норози фуқароларнинг мулоҳаза қилишини таъминлашдир.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияни янада ошириш, уларнинг бу борада эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида сайил иштирокчилари учун ҳуқуқий саволлардан иборат турли тестлар ҳамда конкурслар уюштирилди. Бунда берилган саволларга тўғри жавоб берган ҳамда тестларни ечишда юқори натижаларга эришган иштирокчилар адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг