Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Ласетти»ни олиб қочган ўғрилар қўлга олинди

Тошкентда «Ласетти»ни олиб қочган ўғрилар қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи С.Ё. исмли аёлнинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган «Ласетти» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 20-«А» даҳада яшовчи Р.Ф. ва Учтепа тумани 23-даҳада яшовчи Ш.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг