Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уканинг контракт пулини иш ҳақидан тўланса, даромад солиғи ушлаб қолинади

Уканинг контракт пулини иш ҳақидан тўланса, даромад солиғи ушлаб қолинади

Фото: «Tafsilot.uz»

«Укамнинг ўқиши учун шартнома тўловларини ўз иш ҳақимдан тўласам, мендан даромад солиғи ушлаб қолишадими?» Мазкур саволга Бектемир туман Давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсулти Беҳзод Носиров жавоб берди:

— Солиқ кодексининг 179-моддасида жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари рўйхати келтириб ўтилган. Кодекснинг 31-бандига кўра, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтирилган суммадан даромад солиғи ушлаб қолинмайди.

Сизнинг ҳолатингизда олий ўқув юртида таълим олаётган талаба укангиз бўлса, унинг тўлов контракти учун йўналтирилган иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмайди. Қонунчиликда мазкур имтиёз шахснинг ўзи ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун кўзда тутилганини инобатга олишингизни сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг