Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уятсиз-бузуқ ҳаракат қилган шахс ушланди

Уятсиз-бузуқ ҳаракат қилган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши вояга етмаган қизчага нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17.00 ларда 1968 йилда туғилган Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида, вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг