Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирликдан янги ташаббус: «Street-law» лойиҳаси

Вазирликдан янги ташаббус: «Street-law» лойиҳаси

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб Адлия вазирлиги томонидан оммавий «street-law» лойиҳаси ўтказилмоқда. Акция давомида адлия ходимлари ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг ҳуқуқ фанига ихтисослашган факультетлари, юридик коллежлар талабаларидан иборат кўнгиллилар билан биргаликда кўчаларда, хиёбонларда, маҳаллаларда ва аҳоли гавжум жойларда фуқароларга ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

«Street-law» тадбирлари давомида аҳоли ўртасида бузилаётган йўл қоидалари, истеъмолчи ҳуқуқи, жамоат жойида тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланганлиги каби масалалар юзасидан кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда ва тарқатма материаллар улашилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий сўров анкеталари ҳам тарқатилмоқда.

Тадбирдан мақсад фуқароларнинг кундалик турмуш шароитида, уйда, кўчада, турли муассасаларда, бир сўз билан айтганда кундалик турмушда ўз ҳуқуқидан фойдаланишларига ёрдам бериш, ҳар бир ижтимоий-иқтисодий ва шахслараро муносабатларнинг қонунга мувоофиқ амалга  оширилишини таъминлашдан иборат.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг