Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хонандани чув туширишди

Хонандани чув туширишди

Телевидение ва радио орқали танилишни истаган хонанда фирибгарнинг тузоғига тушиб қолди.

2023 йил 24 март куни Сирдарё тумани А.Темур кўчасида яшовчи 39 ёшли Х.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум бўлган шахс унинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини «Водий садоси» радиосида ишловчи «Музаффар Очилов» деб таништириб, унинг қўшиқларини радиода реклама қилиб бериш эвазига ундан икки маротаба 1.200.000 сўмдан жами 2.400.000 сўм ҳамда «ZO'R TV» каналига чиқариб бериш учун 400.000 сўм пулларини 9860 60 **** 3895 рақамли пластик картасига ташлаш йўли билан қўлга киритиб, алдаб кетганини маълум қилган.

Уни сўраб суриштирганида эса ўзини «Музаффар Очилов» деб таништирган шахс радио соҳасида ишламаслигини билган ва ушбу шахсни аниқлашда, пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, «Музаффар Очилов» деб ўзини таништирган шахс аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, Андижон вилоятида яшовчи 28 ёшли Ю.О. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг