Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда фуқаро М.А.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбирда Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. «Аюб Барака сервис» МЧЖ раҳбари М.А.га Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида ажратиб беришни ваъда қилиб, ундан 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг