Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимига «калла қўйган» шахсга суд ҳукми ўқилди

ЙПХ ходимига «калла қўйган» шахсга суд ҳукми ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судида судланувчи Ш.Умаровга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд раиси Ж.Каримовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Д.Солиев судланувчи – Ш.Умаровни мастлик ҳолати бўйича текшириб кўриш мақсадида олиб келган вақтида (2018 йил 11 ноябрь) у  фаол қаршилик кўрсатади. Айни жараёнда хизмат вазифасини бажариб турган ЙПХ инспекторининг бурун соҳасига «калла қўяди», хизмат кийими чап томон погонини узиб ташлайди.

Зарафшон шаҳар суд-тиббий экспертиза бюросининг хулосасига кўра, Д.Солиев «енгил тан жароҳати» олади.

Суд судланувчининг ўз айбига иқрорлигини, ЙПХ инспектори Д.Солиевга нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати бўлмагани, жабрланувчидан кечирим сўрагани, бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 1-қисмига кўра жазо тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг