Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юнусобод ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

Юнусобод ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. фуқародан пора олаётганида қўлга олинди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов «Xabar.uz»га хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари  томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. фуқаро Р.М.дан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш эвазига 5.000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.10.2019 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан Э.З.га нисбатан ЖК 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг