Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

100 миллиард кубометрли табиий газ қазиб олинадиган қудуқ қурилиши бошланди

100 миллиард кубометрли табиий газ қазиб олинадиган қудуқ қурилиши бошланди

Фото: «Surhan Gas Chemical Operating Company»

«Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блоки билан маҳсулотлар тақсимоти тўғрисида тузилган битим доирасида «Surhan Gas Chemical Operating Company» оператор компанияси «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида углеводородлар захирасини аниқлаш мақсадида баҳолаш қудуғини қуриш ишларини бошлади.

Айни пайтда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳамда «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блокига тегишли табиий газ миқдори 100 млрд. кубометрни ташкил этади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириши учун бурғуловчи пудратчи сифатида Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда катта тажрибага эга бўлган «ERIELL» бурғулаш компанияси жалб қилинган. Қудуқнинг қурилиши учун сероводород таъсири, меъёридан ортиқ пластик босим ва ҳарорат, шунингдек, бошқа мураккаб шароитларда ишлашда юқори юк кўтариш қувватига эга ўзига хос қурилма яратилди. Лойиҳа доирасида сервис хизматларини «BakerHghes», «Halliburton» ва «NOV» сингари етакчи халқаро сервис пудратчилари тақдим этишади.

Баҳолаш қудуғи билан бир қаторда айни дамда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида бутун блок бўйича шартнома майдонининг экологик аудит текширувлари ўтказилмоқда, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, лойиҳалар ва захиралар аудитини тубдан қайта ишлаш борасида халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги ишлар ҳам бошлаб юборилган.

«SGC» матбуот хизматидан сайтимизга хабар беришларича, мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшади, уни амалга ошириш доирасида янги иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш жараёнларига янги замонавий технологиялар жорий этилади. Шу билан бирга у нафақат лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуднинг ривожида, балки Ўзбекистоннинг бутун газ-кимё ва кимё саноати тараққиётида катта ўрин тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг