Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов Наманган учун 50 млн доллар нақд пул жўнатди (видео)

Алишер Усмонов Наманган учун 50 млн доллар нақд пул жўнатди (видео)

Россиялик миллиардер, «USM Holdings» асосчиси Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси учун 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида сўзлаган.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича Усмонов Алишер Бурхонович менга бир таклиф қилдики, «Агар сиз рухсат берсангиз, ўртоқ Президент, 50 миллион долларни «Обод қишлоқ» бўйича Наманган вилоятига берсам, сиз шуни қандай қабул қиласиз?». Мен айтдимки, бу пулларни ҳар бир туманга 20—25 миллиард сўмдан биз тарқатмоқчимиз. Бу пуллар, очиғини айтсам, Тошкентга келиб тушди. Бу ваъда эмас, нақд пулни юборди», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.

«Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган лавҳада айтилишича, Президент ноёб лойиҳа сифатида Наманган шаҳрида Алишер Усмонов номи билан халқаро бизнес-марказ ва бизнес-мактаб очишни таклиф қилган.

«Биз бунақа ватандошларимиз билан ғурурланишимиз керак. Мен таклиф қилдим, Наманган шаҳрида ноёб лойиҳа сифатида халқаро бизнес маркази ва Алишер Усмонов номи билан замонавий бизнесни ўргатадиган мактаб очилади»,-деган давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг