Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ корпорацияси Ўзбекистоннинг нефт ва газ бозорига кирмоқчи

АҚШ корпорацияси Ўзбекистоннинг нефт ва газ бозорига кирмоқчи

Фото: «ung.uz»

Кеча, 6 август куни Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А. Султонов дунёга машҳур «Halliburton» компаниясининг шарқий яримшар бўйича президенти Жо Рейни билан учрашди.

«Halliburton» — АҚШ трансмиллий корпорацияси бўлиб, дунёнинг нефт ва газ қазиб олиш соҳасида хизмат кўрсатувчи йирик компаниялардан биридир.

«Halliburton» компанияси президентининг таъкидлашича, компания йиллар давомида мамлакатимиз бозорига киришга ҳаракат қилган, бироқ доим бирор сабаб бўлиб режалар амалга ошмаган, лекин ҳозирги кунда компания Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришларинг бир бўлагига айланишидан умидвор.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этдилар ва унга кўра қуйидаги келишувларга эришдилар:

  • Halliburton компанияси Ўзбекистонда доимий офисини очади;
  • Паст рентабелли қудуқлардан суюқ углеводородларни қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш давом эттирилади;
  • Қўшма ишчи гуруҳ ташқи бозорлардаги лойиҳаларда қўшма иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқади.

Учрашув якунида Рейни «Halliburton» компанияси мамлакатимиз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини ва шу мақсадда, компаниясининг илғор мутахассисларини «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан яқин ҳамкорликка жалб қилиш режасида эканлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг