Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Балиқчида замонавий тўқимачилик комплекси ишга туширилади

Балиқчида замонавий тўқимачилик комплекси ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг мамлакатимиз учун тамоман янги, замонавий шаклларини яратиш учун ҳуқуқий асос яратди.

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги «Аnteks Group» акциядорлик жамиятига қарашли «Digital Prime Textile» масъулияти чекланган жамиятининг пахта-тўқимачилик кластери ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг амалий ифодасидир.

Пахта хом ашёсини етиштиришдан тортиб қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қадар жараёнларни қамраб олган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 300 миллиард сўмни ташкил этади.

Уч босқичли лойиҳанинг дастлабки – пахта хом ашёсини етиштириш босқичи 2017 йилда ишга туширилиб, қарийб 10 минг 489 гектарда 30 минг тонна пахта хом ашёси йиғиб олинган бўлса, жорий йилда ушбу майдонда 32 минг 700 гектар ҳосил етиштириш кўзда тутилмоқда. Айни пайтда «Digital Prime Textile» МЧЖ томонидан навбатдаги икки босқич - хом ашёни қайта ишлаш ва текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш устида иш олиб борилмоқда.

«Ўзсаноатқурилишбанк» кредит маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган мазкур корхоналарнинг ишга туширилиши натижасида 650 та янги иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқаришда Швейцария, Испания, Туркия, Германия ва Японияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялардан фойдаланилиши текстил маҳсулотларининг жаҳон бозоридан муносиб ўрин топишига хизмат қилади. Чунончи, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўқимачилик комплексининг йиллик экспорт ҳажми 23 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар пахта тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва пахта хом ашёсини қайта ишлаш рентабеллигини, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилади.


Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг