Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ботир Парпиев Халқаро валюта фонди миссияси билан учрашди

Ботир Парпиев Халқаро валюта фонди миссияси билан учрашди

Фото: «Newsline»

Бугун, 7 март куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Халқаро валюта фонди миссияси билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, Халқаро валюта фонди томонидан Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини ҳар йили баҳолаб бориш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Шунингдек, бюджет тизимига қўшимча тушумларнинг келиб тушишини таъминлаш мақсадида солиқ органларини модернизация қилиш масалалари кўриб чиқилди. Солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатда бўлиш, кўрсатилаётган электрон хизматлар таркибини янада кенгайтириш ҳисобига солиқ органлари шаффофлигини ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга жараёнларни автоматлаштириш даражасини кўтариш ҳамда ахборотни қайта ишлаш ва тайёрлашнинг алоҳида тартиботлари бўйича махсус бўлинмаларни ажратиш ҳисобига (давлат солиқ инспекциясининг оддий ходимларининг) функционал вазифаларнинг мураккаблигини оптималлаштириш ва камайтириш муҳим эканлиги айтилди. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашишни юқори даражада қисқартириш, солиқ юкини пасайтириш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Ушбу йўналишда қабул қилинган қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда республика солиқ маъмуриятчилигини замонавий асосда янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим йўналишлар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта фонди миссияси экспертлари 10 кун давомида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ўрганиб, тизимни янада такомиллаштириш бўйича дастлабки тавсияларини ишлаб чиқишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг