Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бутун дунё эътибори икки кун Жиззахга қаратилди

Бутун дунё эътибори икки кун Жиззахга қаратилди

2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди. Тадбир давлат инвестициялар қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Жиззах инвестицион форумида Беларусь, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, чет эл дипломатик миссиялари вакиллари, жами 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчилар қатнашди.

Жиззахда илк бор ташкил этилган Халқаро инвестицион форум доирасида иштирокчилар ҳудудда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, мавжуд қулайликлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Ривожланаётган худудлардан бири саналган Жиззах вилояти инвестицион лойиҳаларнинг энг асосий нуқталаридан бирига айланиши мумкин. Ҳудуднинг барча имкониятлари 2 кунлик форум доирасида тўлиқ намоён этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, давлат инвестициялар қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси иштирокида семинарлар ташкил этилди.

Жиззахнинг маданий-тарихий, туристик ва рекрацион-туристик салоҳияти инвестицион форум доирасида хорижлик инвесторларга кўрсатилди. Тадбирнинг иккинчи кунида чет эллик меҳмонлар Жиззахнинг туристик масканлари, шу жумладан, ноёб қўриқхона ҳудуди ҳисобланган Зомин миллий ҳиёбонида бўлишди.

Халқаро инвестицион форум якунларига кўра қурилиш материаллари, тайёр чарм маҳсулотлари ва пойафзал ишлаб чиқариш, узумчилик ва мева-сабзовотни қайта ишлаш ҳамда дори воситалари соҳасида Жиззах вилояти ҳудудида бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорлик борасида келишувлар имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг