Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон доллардан воз кечди

Эрон доллардан воз кечди

Фото: «Anvictory.org»

Эрон ҳукумати халқаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, еврога ўтишга қарор қилди. Ушбу қарор 18 апрель куни Вазирлар маҳкамасидаги мажлисда қабул қилинди. Бу ҳақда Эрон президенти матбуот хизматига таяниб, «Korrespondent.net» хабар қилмоқда.

«Ушбу қарордан келиб чиқиб, Эроннинг барча вазирликлари, давлат ташкилотлари ва компаниялари ўз ҳисоботлари, шунингдек, ахборий ва молиявий маълумотларида доллар ўрнига евродан фойдаланишлари зарур», дейилади хабарда.

Айни дамда Эрон Марказий банкига риёлнинг еврога нисбатан курсини ўрнатиш вазифаси юкланган. Ҳукумат шу тариқа валюта алмашиш курсини назорат қилиш ва бир мунча арзонлашган риёл қадрини кўтаришга уринмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг