Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳукумат қарори қабул қилинди: бензин, газ ва электр нархи ошди

Ҳукумат қарори қабул қилинди: бензин, газ ва электр нархи ошди

Фото: «Xabar.uz»

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич  ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

  • Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
  • Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб  белгиланди.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

  • аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;
  • аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:
  • иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
  • бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

  • базавий норма  доирасида – белгиланган тариф бўйича;
  • базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг