Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Hyundai Motor Uz Namangan” Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси қурилиши бошланди

“Hyundai Motor Uz Namangan” Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси қурилиши бошланди
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда “Evergreen Motors Group” компанияси президенти Ким Чанг Кеон бошчилигидаги бир қатор Корейс компаниялари раҳбар ва мутахассислари, вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тўрақўрғон туманининг Еттикон даҳасида Кореянинг “Evergreen Motors Group” “Hyundai Motor company” компаниялари ҳамкорлигида 103 гектар майдонда барпо этиладиган заводда “Hyundai” русумли тижорат юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарилади. Завод қурилиши учун 2019-2021 йилларда 200 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилади ва шу йиллар оралиғида 4 мингта турли хил юк автомобили ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, тўрт йил мобайнида эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етказилади.

Маросимда вилоят ҳокими ҳамда “Evergreen Motors Group” компанияси президенти томонидан старт тугмаси босилиб, иштирокчиларнинг давомли қарсаклари остида корхонага асос солиниши санаси ва бошқа муҳим маълумотлар солинган капсула пойдеворга туширилиб, бунёдкорлик ишига рамзий киришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг