Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди

«Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди

Фото: fb.com/ipotekabankofficial

«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (523-сон, 25.06.2019 й). Бу ҳақда адлия вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар бериб ўтилди.

Қарор билан, Ипотека-банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш учун 2020 йил охиригача қуйидагилар амалга оширилади:

— банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига кўрсатиладиган ва тайинланадиган номзодларни давлат органлари ҳамда уларнинг раҳбарлари билан келишиш тартиби Ипотека-банкка татбиқ этилмайди;

— банк кузатув кенгашининг янги таркиби давлат органлари раҳбарларининг иштирокисиз шакллантирилади ва мустақил директорлар сони 5 нафарга етказилади ҳамда Ипотека-банк кузатув кенгаши раиси мустақил директорлар орасидан сайланади;

— банк раҳбарияти шакллантирилади ва банкнинг бозор амалиёти стандартлари ва эҳтиёжлари асосида ижро этувчи орган аъзоларининг меҳнатига ҳақ кузатув кенгаши томонидан тўланади;

— лойиҳаларни бозор шароитларидан келиб чиқиб кредит билан таъминлаш ва молиялаштириш масалалари бўйича қарорлар Ипотека-банк томонидан мустақил қабул қилинади;

— Ипотека-банк маблағларини тижорат ташкилотлари устав капиталларига инвестиция ажратиш учун банк фаолиятига хос бўлмаган тарзда жалб қилиш тақиқланади.

Ипотека-банк устав капиталидаги давлат улуши 2 ой ичида Молия вазирлигига беғараз берилади.

2022 йил охиригача банк устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан камайтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг