Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Фото: «Zamin.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3547-сон қарорига мувофиқ, Бекенов Сунатулла Хусанович​ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг йиғма инвестиция дастурлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3546-сон қарорига мувофиқ, Кудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу мунособат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3548-сон қарорига мувофиқ, Вафаев Шухрат Абдушарифович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш юклатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг