Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ўзбек маҳсулотлари учун «яшил йўлак»ка яна 4 та пункт қўшди

Россия ўзбек маҳсулотлари учун «яшил йўлак»ка яна 4 та пункт қўшди

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга етказиб бериш имкониятлари яна-да кенгайди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, Ўзбек-Рус қишлоқ хўжалиги бўйича ишчи гуруҳининг III йиғилиши бўлиб ўтди. Россия делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилик қилди.

Учрашув давомида, томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида агросаноат соҳасида ҳамкорлик бўйича келгуси режалар аниқланди.

Россия томони, икки давлат ўртасида мавжуд бўлган “Яшил йўлак”га яна 4 та пункт қўшилиб, умумий сони 11 тага етганини маълум қилди. Энди соддалаштирилган божхона расмийлаштирилуви Астрахань, Держинск, Санкт-Петербург ва Коломна пунктларида ҳам қўлланилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхона расмийлаштирилуви жараёнида фитосанитария назоратини ўтказишни янада соддалаштириш мақсадида икки давлатнинг тартибга солувчи органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйишга қарор қилинди.

Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида, истиқболли лойиҳалардан бири бу икки давлатнинг вилоятларида Улгуржи савдо марказларини ташкил этишдир. Ўзбекистонда ташкил қилиниши режалаштирилаётган марказларга Россиянинг “Росагромарказини” интергация қилишга Россия томони тайёргарлигини эълон қилди. Бу, ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита Россиянинг улгуржи бозорларига етказилишига имкон яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг