Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекчармпойабзали» — инновацион ривожланиш йўлида

«Ўзбекчармпойабзали» — инновацион ривожланиш йўлида

Фото: ЎзА

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасида тайёрланаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида учрашув ташкил этилди. Унда уюшманинг режалари ва амалга ошираётган ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Бугунги кунда уюшма таркибида 95 та корхона мавжуд бўлиб, уларда инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, халқаро тажрибаларни ўрганиш чоралари кўрилмоқда. Бу борада Россия, Туркия, Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Тадбир якунида вазирлик ҳамда «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар, яъни ёш кадрларни тайёрлаш, устоз-шогирд тамойилини ривожлантириш, илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш, бунинг учун Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг