Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистон шимолида нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бориши мумкин

Ўзбекистон Афғонистон шимолида нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бориши мумкин

Фото: «Халқ сўзи online»

Ўзбекистон Афғонистон шимолий қисмида нефть ва газ геология-қидирув ишларини қайта тиклаш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» хабар бермоқда.

Ўзбекистон ХХ асрнинг 90-йилларида Афғонистондаги истиқболли нефть ва газ ҳудудларида қатор геологик тадқиқотлар ўтказган. Аммо мазкур давлатда юзага келган вазият туфайли бу борадаги ишлар тўхтаб қолган эди.

Таъкидланишича, ўтган ҳафта нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлик масалалари Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон Президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар билан музокараларда муҳокама қилинган. Учрашувда Афғонистон шимолий қисмида истиқболли углевород конларини геология-қидирув ишларини тиклаш бўйича қўшма лойиҳалар имконияти ҳақида сўз борган.

Вазирлик маълумотларига кўра, томонлар учрашувда, шунингдек, «Мозори-Шариф — Ҳирот» темир йўли қурилиши ва «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линиялари каби стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг